«O'ZBEKGEOFIZIKA»

AKSIYADORLIK JAMIYATI

phone +998 (71) 264-84-94

address Toshkent viloyati, Qibray tumani, Geofizika mahallasi

“Устюрт геофизика экспедицияси” филиалининг янгиликлари

“Ўзбекгеофизика” АЖ “Устюрт геофизика экспедициясининг” ишлаб чиқариш фаолиятида махаллийлаштириш дастури асосида Шарқий Бердах майдонининг 13-қудуғида бурғулаш жараёнида геологик-технологик тадқиқот ишларини бажаришга мўлжалланган “Кедр-101” станцияси ишга тушурилди.

Станция нефт ва газ қудуқларини бурғулаш жараёнини масофадан туриб кузатиш тизими билан жихозланган бўлиб, технологик ва геологик кўрсатгичларни қайд этиш ва назорат қилиш имконини беради. Масофавий назорат учун фойдаланиладиган технология қудуқни реал вақт режимида кузатиш имконини беради. Буюртмачи дунёнинг исталган нуқтасидан қудуқнинг бурғулаш параметрларини кузатиш имкониятига эга. Бу параметрларга қуйидагилар киради: бурғулаш суюқлигининг зичлиги, ҳарорати ва электр ўтказувчанлиги, чуқурлиги, ротор тезлиги, долотодаги юк, илгакдаги оғирлик, газ кўрсатгичи, қудуқнинг литологияси ва бошқалар. Станциянинг юқори технологияли тизими инсон омилини бартараф этиш, юқори унумдорлик кўрсатгичларига эришиш, қурилмалар ва датчикларнинг  мустақил диагностикасини амалга ошириш, бурғулаш жараёнида модданинг консентрациясини аниқлаш, ҳамда қудуғдан чиқаётган намуналарни таҳлил қилиш имконини беради.

photo 2021 12 16 10 54 02

photo 2021 12 16 10 54 03

photo 2021 12 16 10 54 04

photo 2021 12 20 13 00 46

photo 2021 12 20 13 00 56

Belgilar: Мероприятия и события

 
logo f

Obuna bo'lish

Copyright © 2015 - 2022 «UZBEKGEOFIZIKA» AJ
Sayt materiallaridan foydalanilganda saytga havola qilish majburiydir.
Saytni ishlab chiquvchi - ayudaAyuda Group

Agar siz matnda xatoliklarni aniqlasangiz, ularni belgilab, ma`muriyatni xabardor qilish uchun Ctrl+Enter tugmalarini bosing.

       проверка сайта