Jamiyat yangiliklari
2022 йил Давлат дастури доирасида «Ўзбекгеофизика» АЖ нинг истиқболли структуралар тайёрлаш режа – графигига асосан “Яккабоғ геофизика экспедиция” си филиали томонидан жорий йилнинг I чорагида Янги Тандирча ва Авлиёота майдонларининг юра даври қуйи ангидрит қатламлари устки чегараси Т5 горизонти бўйича структуралар тайёрланиб чуқур излов бурғилашга топширилди.
Янги Тандирча структурасининг ўлчами 3,7х1,6 км, майдони эса 5,2 км2 ни ташкил этади. С3 бўйича истиқболли ресурслар заҳираси: газ - 2966 млн. м3, конденсат - 182 минг тонна.
Авлиёота структурасининг ўлчами 4.25х2.8 км, майдони эса 8,25 км2 ни ташкил этади. С3 бўйича истиқболли ресурслар заҳираси: газ - 3685 млн.м3, конденсат - 146 минг тонна.