“Яккабоғ геофизика экспедицияси” филиалининг 14/2020-2023-сонли Чаманзор 2Д дала партияси
“Ўзбекгеофизика” АЖ га қарaшли “Яккабоғ геофизика экспедицияси” филиалининг 14/2020-2023-сонли Чаманзор 2Д дала партияси жорий йилда белгиланган режа асосида сейсмик қидирув ишларини давом эттирмоқда.
Ишларнинг асосий мақсади «Бухоро тектоник пағонасининг марказий ва жануби-шарқий қисмлари, Бешкент ботиқлигининг шимолий қисмида нефть ва газга истиқболли бўлган майдонларда сейсмик қидирув ишларини УЧН-2Д усулида мукаммал ўрганиш ва улардан бир ёки бир нечтасини чуқур бурғилаш ишларига тайёрлашдан иборат».
Дала партияси томонидан ишлар Прогресс-Т3 сейсмик комплекси ва СВ-30/120М сейсмик вибраторлар жамланмаси билан биргаликда олиб борилиб, 2022 йилнинг 7 ойида белгиланган 680 пог.км ҳажмдаги ишлар яхши сифат билан бажарилди.
Лойиҳа асосида олиб борилган ишлар натижасида Ободқишлоқ структураси тайёрланди ва чуқур бурғилаш ишларига топширилди.