Внимание! Веб-Сайт работает в тестовом режиме
Ру O'z En

Обращение Председателя правления АО "Узбекгеофизика"

Ҳурматли ҳамкасблар ва ҳамкорлар!

 

Коррупция муаммоси сўнгги йилларда жаҳон миқёсда трансмиллий жиноят сифатида халқаро ташкилотлар томонидан кенг муҳокама қилинаётган мавзу ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасида ҳам коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишда давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида, шу жумладан саноат объектларида коррупцион омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.

Ушбу йўналишда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли ва 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сонли Фармонлари ва бир қатор бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.

Мазкур соҳада зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида “Ўзбекгеофизика” Акциядорлик Жамиятида коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати бўлими ташкил этилди. Унинг асосий вазифаси – тизимдаги коррупция ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этишнинг таъсирчан тизимини ишлаб чиқиш, шунингдек Жамиятнинг барча ходимлари ўртасида тушунтириш-профилактик ишларини олиб бориш, коррупция хавфи мавжуд бўлган ҳолларда уни бартараф қилишдан иборат.

Шу билан бирга, коррупцияга қарши курашишга қаратилган ички меъёрий ҳужжатлар ва тартиб-қоидалар, жумладан коррупцияга қарши курашиш сиёсати, Одоб-аҳлоқ кодекси, Манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсати каби 15 дан ортиқ меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.

Жамиятда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, кадрларни танлашда коррупциявий омилларни бартараф этиш, коррупцияга қарши курашиш амалиётига тизимли превентив чораларни кучайтириш ва мазкур соҳадаги билимларни узлуксиз ошириш мақсадида ISO 37001:2016 халқаро стандарти талаблари босқичма-босқич амалиётга тадбиқ этилмоқда.

“Ўзбекгеофизика” АЖда коррупцион омилларни ўз амалиётида ҳеч қандай шакл ва кўринишларда қабул қилмайди, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизликнинг шаклланишига ҳисса қўшади. Ҳар доим ўзининг барча мажбуриятларини садоқат билан бажаради, қонунчиликка қатъий амал қилади, тенг рақобат тамойилларига ва ҳалоллик, очиқлик ҳамда корпоратив маданиятни қуришга алоҳида эътибор беради.

Шу ўринда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз бўлиш кундалик ҳаёт тарзимизга айланиши шарт. Бу иллатга қарши курашишга барча давлат органлари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, умуман, ҳар бир фуқаро сафарбар этилиши зарур” деган чақириғи бизнинг ҳаётий шиоримизга айланиши лозим.

Шундай экан, Жамият ва унинг таркибидаги ҳар бир раҳбар ва ишчи-ходимлар коррупцион ҳолатларни олдини олиш ва унга чек қўйиш учун масъул эканликларини англаб етишлари зарур.

“Ўзбекгеофизика” Акциядорлик Жамияти ўз навбатида, коррупцияга қарши талаблар ва ахлоқий меъёрларни ҳисобга олган ҳолда ҳар доим ўз зиммасига олган мажбуриятларини виждонан бажаради ва қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини кафолатлайди.

Фурсатдан фойдаланиб, ҳамкасбларимиз ва ҳамкорларимизни иш юритиш стандартларига ҳамда коррупцияга қарши тамойилларга риоя қилишга, эҳтимолий қонунбузарликлар ҳақида хабар беришга ва шубҳа туғилган тақдирда, бизга ўз мурожаатларини юборишга яна бир бор чорлаб қоламиз.

 

Ҳурмат билан,

 

Р. Юсупжонов,

“Ўзбекгеофизика” Акциядорлик Жамияти Бошқарув раиси

Перейти на старый сайт
Телефон доверия
Обратная связь
Телеграм канал
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech