“Коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган тадбирлар, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича” “Zoom” платформаси орқали семинар ўтказилди.

Жорий йилнинг 26 июнь куни “Ўзбекгеофизика” АЖ ва унинг таркибий бўлинмалари ходимларига, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ва тизим корхоналарида “Коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган тадбирлар, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича” “Zoom” платформаси орқали семинар ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқармаси катта прокурорлари К.Мусашайхов ва Л.Толибовлар прокуратура органларининг коррупцияга қарши курашиш йўналишида олиб борилаётган ишлар хусусидаги маърузаси онлайн тарзда эшитилди.