Геология соҳасини ёшларга кенг тарғиб қилиш мақсадида "Агар мен геолог бўлсам" мавзусида иншолар танлови ўтказилди

Геология соҳасини ёшларга кенг тарғиб қилиш мақсадида, "Ўзбекгеофизика" АЖ нинг "Бухоро геофизика експедицияси" филиали томонидан Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган 14-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчилари ўртасида "Агар мен геолог бўлсам" мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Танлов натижасига кўра, энг юқори натижа кўрсатган ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилди.